Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

262-боб. Гап гапираётганида яхшилаб текшириб, кейин сўзлашга тарғиб ҳақида

Аллоҳ таоло:«(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма» (Исро сураси, 36-оят);

 

«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят), деб айтган.

 

1546/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1547/2. Самурадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким мендан бирорта ҳадисни ривоят қилса ва унинг ёлғонлигини ҳам ҳис қилса, ўша киши ёлғончиларнинг биридир», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1548/3. Асмодан р.а. ривоят қилинади. Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг расули! Менинг бир кундошим бор. Агар ўзимни унинг олдида эрим бермаган нарса ила тўқ қилиб кўрсатсам, менга гуноҳ бўладими?» деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Берилмаган нарса ила ўзини тўқ қилиб кўрсатувчи киши икки ёлғон либосини киювчига ўхшайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бунинг маъноси қуйидагичадир: масалан, киши ўзи илм ва зуҳд аҳли бўлмасдан кишиларни алдаб уларнинг либосларини кийиб юради. Ёки бадавлат бўлмай, зодагонлар либосини кийиб юради. Бу либос билан улар эришган мақомларга етишни хоҳлайди. Бу ҳадисда эса одамнинг ичи билан усти бир хил бўлишига тарғиб қилинмоқда.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио