Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

259-боб. Иккиюзламачиликнинг ёмонлиги ҳақида

Аллоҳ таоло:«Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. Улар (Аллоҳ) рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфёна тузаётган пайтларида ҳам У Зот улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи-ўраб олгувчи бўлган Зотдир» (Нисо сураси, 108-оят), деб айтган.

 

1539/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлар одамларни конларга ўхшатингларки, уларнинг жоҳилият давридаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир. Шу шарт биланки, агар улар шариат ҳукмларини билишса. Ва яна инсонларнинг яхшиси раҳбарликни ёмон кўрганларидир. Инсонларнинг ёмони эса иккиюзламачилардир. Улар бир жамоага бир юз билан ва наригисига бошқа юз билан боради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: чунки бошлиқ бўлишни ёмон кўрган киши мабодо бошлиқ қилинса ҳам, у киши Аллоҳнинг чегарасини бузиб ўтмайди. Сабаби – у кишини бошлиқликдан бўшатилиш қўрқитмайди.

 

1540/2. Муҳаммад ибн Зайддан р.а. ривоят қилинади. Бир неча киши Абдуллоҳ ибн Умарнинг р.а. ҳузурларига келиб: «Бизлар бошлиқларимиз ҳузурига кирамиз. Агар у ердан чиқсак, айтган нарсамизнинг хилофини гапирамиз. Яъни, олдиларида мақтаб, чиққанда ёмонлаймиз», дейишганида, Абдуллоҳ ибн Умар р.а.: «Биз бунақа ишларни Расулуллоҳ  с.а.в.  замонларида мунофиқлик, деб ҳисоблар эдик», дедилар. Имом Бухорий ривояти.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио