Аллоҳ таоло: «Гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз» (Моида сураси, 2-оят), деб айтган.
1538/1. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Саҳобаларимдан бирортаси бошқаси ҳақида бирор нарса етказмасин. Чунки мен сизларнинг олдингизга қалбим соғлом ҳолда чиқмоқни яхши кўраман», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
|