Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

257-боб. Чақимчилик (одамлар ўртасида фасод қилиш мақсадида сўз ташимоқ)нинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-ю гап ташувчи кимсага итоат этманг» (Қалам сураси, 11-оят);

 

«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир  кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят), деб айтган.

 

1535/1. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Чақимчи жаннатга кирмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1536/2. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  икки қабр олдидан ўтиб: «Бу иккита қабрдагилар азобланишмоқда. Уларнинг гумонларича, бу катта (гуноҳ) эмас. Лекин аслида каттадир. Уларнинг бири чақимчилик қилиб юрарди. Иккинчиси эса сийдикдан сақланмасди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1537/3. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизларга бўҳтон нима эканининг хабарини берайми? У чақимчилик ва одамлар орасида (бузиш учун) сўз ташиш», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио