Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

255-боб. Ғийбатга қулоқ солишнинг ҳаромлиги, ғийбатни эшитганда гапирувчи кишига раддия бериб ғийбатдан тўхтатиш, агар бундан ожиз бўлса ёки гапирувчи қабул қилмаса, имконини топиб ўша мажлисни тарк этиш

Аллоҳ таоло: «Қачонки беҳуда (сўз ё ишни) эшитсалар, ундан юз ўгирурлар» (Қасос сураси, 55-оят);

 

«Улар беҳуда-фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир» (Мўминлар сураси, 3-оят);

 

«(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)» (Исро сураси, 36-оят);

 

«Қачон Бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то бошқа гапга киришмагунларича улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг!» (Анъом сураси, 68-оят) деб айтган.

 

1527/1. Абу Дардодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким биродари обрўси тўкилаётганда уни ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида ўша кишининг юзини дўзахдан ҳимоя қилади», деб айтдилар. Имом Термизий ривояти.

 

1528/2. Итбон ибн Моликдан р.а. ривоят қилинган узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  ўринларидан туриб намоз ўқидилар. Ва: «Молик ибн Духшум қаерда?» дедилар. Шунда бир киши: «У мунофиқ-ку, Аллоҳ ва Унинг расули мунофиқни яхши кўрмайди», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ундай дема, унинг «Ла илаҳа иллаллоҳ», деганига қарамайсанми? У буни айтиш билан Аллоҳнинг розилигини хоҳлайди. Албатта Аллоҳ бундай деб айтувчига дўзахни ҳаром қилди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1529/3. Каъб ибн Моликдан р.а. ривоят қилинади. Тавба ҳақидаги узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  Табукда қавм орасида ўтирганларида: «Каъб ибн Моликка нима бўлди?» дедилар. Шунда бани саламалик бир киши: «Эй Расулуллоҳ, унинг кийимлари ҳамда икки ёнига назар солиши (яъни, бойлигига ажабланиши) бу ерга келишидан тўсиб қўйди», деди. Буни эшитган Муоз ибн Жабал: «Айтган нарсанг бунча ҳам ёмон. Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ, биз унда фақат яхшилик кўрганмиз», деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в.  сукут қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио