Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

249-боб. Ухлаш олдидан айтиладиган зикрлар ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Албатта осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қиладилар» (Оли Имрон сураси, 191-оят), деб айтган.

 

1457/1. Ҳузайфа р.а. ва Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ўринларига ётсалар: «Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту», дер эдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан».) Имом Бухорий ривояти.

 

 

1458/2. Алидан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Фотима билан Алига (розийаллоҳу анҳумо): «Тўшакка ёки ўрнингизга ётсангиз, ўттиз уч мартадан «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», денглар», деб тайинлаганлар.

Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Тасбеҳни ўттиз тўрт марта айтингиз», яна биттасида «Такбирни  ўттиз тўрт марта айтингиз», деганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1459/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг «Бисмика Роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: «Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, яъни ҳаётда бардавом қилсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1460/4. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб иккита «Қул аъузу... »ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Икковларидан қилинган бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад... », «Қул аъузу бироббил фалақ... », «Қул аъузу бироббиннас... » сураларини ўқиб қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар.

 

1461/5. Барро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар тўшагингга келсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат ол, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжа`ту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжа`а ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт. Бу нарсаларни ўқиб ётиб ўша кечаси вафот этсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар». (Маъноси: «Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Юзимни Сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1462/6. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  тўшакларига ётадиган бўлсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва кафана ва авана факам мимман ла кафийа лаҳу ва ла му`вий», деб айтар эдилар. (Маъноси: «Бизни едирган, ичирган, кифоя қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан-қанча кишиларнинг сақлагувчиси ва бошпана бергувчиси йўқ».) Имом Муслим ривояти.

 

1463/7. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб: «Аллоҳумма қиний ъазабака йавма табъасу ъибадак», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, бандаларингни қайта тирилтирадиган Кундаги азобингдан сақла».) Имом Термизий ривояти.

Абу Довуд ҳам Ҳафса онамиздан худди шу маънодаги ҳадисни ривоят қилиб «уч марта», деган сўзни қўшиб қўйдилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио