Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Дуолар китоби. 250-боб. Дуолар фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман» (ўофир сураси, 60-оят);

 

«Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) дуо-илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни, эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас» (Аъроф сураси, 55-оят);

 

«Бандаларим сиздан (Эй Муҳаммад) Мен ҳаққимда сўрасалар, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан» (Бақара сураси, 186-оят);

 

«Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган Зот... » (Намл сураси, 62-оят) деб айтган.

 

1464/1. Нуъмон ибн Баширдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Дуо – ибодатдир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1465/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кўп нарсаларни ўзида қамровчи дуоларни яхши кўрардилар. Ва бундан бошқасини тарк қилардилар. Абу Довуд ривояти.

 

1466/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  кўп (қилиб юрадиган) дуолари «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина азабан-нар» эди. (Маъноси: «Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато қилгин ва бизни дўзах азобидан асрагин».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Муслимнинг ривоятларида шундай зиёда қилинган: «Агар Анас р.а. илтижо қилмоқни хоҳласалар, мана шуни айтардилар. Агар дуо қилишни хоҳласалар ҳам, мана шуни айтардилар».

 

1467/4. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма инний ас‘алукал ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман».) Имом Муслим ривояти.

 

1468/5. Ториқ ибн Ушамдан р.а. ривоят қилинади. Агар (бирор) киши Исломга кирадиган бўлса, Расулуллоҳ  с.а.в.  унга намоз ўргатардилар. Сўнгра мана бу калималар ила дуо қилмоқни буюрардилар: «Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний ва офиний варзуқний». (Маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм айла, ҳидоят қил, офият этиб ризқлантиргин».) Имом Муслим ривояти.

 

Имом Муслимнинг Ториқдан р.а. қилган бошқа бир ривоятида келтирилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, Раббимдан сўраган пайтимда қандай қилиб айтаман?» деганида, у зот: «(Унда): «Аллоҳумма иғфир лий варҳамний, ва офиний варзуқний», деб айтгин. Чунки мана шу калималар дунёинг ва охиратингни жамловчидир», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени офиятда қил ва ризқлантир».)

 

1469/6. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. :  «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», деб айтардилар. (Маъноси: «Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин».) Имом Муслим ривояти.

 

1470/7. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ номи билан машаққатли балодан, бахтсизликнинг энг паст даражасидан, қазо (қадар)нинг ёмонидан ва душманнинг ичқоралигидан паноҳ тиланглар», деб айтдилар, яъни «(Сизлар): «Аъузу биллаҳи мин жаҳдил бало ва даракиш шақои ва су‘ил қазо ва шамотатил аъдои», деб дуо қилинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

 

1471/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма аслиҳ лий диниллазий ҳува ъисмату амрий, ва аслиҳ лий дуняяллатий фийҳа маъаший ва аслиҳ лий охиратиллатий фийҳа маъадий, важъалил ҳаёта зиёдатан лий фий кулли хайрин важъалил мавта роҳатан лий мин кулли шаррин», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, ишларимни сақловчи динимни ислоҳ қил. Яшайдиганим дунёимни ислоҳ эт. Қайтишим унга бўлган охиратимни ислоҳ қил. Ҳар бир яхшиликда ҳаётимни зиёда қил. Ва ҳар бир ёмонликда ўлимни роҳат қил».) Имом Муслим ривояти.

 

1472/9. Алидан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «(Сен): «Аллоҳуммаҳдиний ва саддидний» («Аллоҳим, мени ҳидоят эт ва собитқадамликда қил»), деб айт», дедилар.

Бошқа бир ривоятда «Аллоҳумма инний ас‘алукал ҳуда вассадода» бўлиб келган. (Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан ҳидоятни ва собитқадамликни сўрайман».) Имом Муслим ривояти.

 

1473/10. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъузу бика мин ъазобил қабри ва аъузу бика мин фитнатил маҳя вал мамоти», (бошқа ривоятда) «Ва зилаъиддайни ва ғалабатир рижал», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг номинг билан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, мункиллаб қария бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тирик ва ўликлар фитнасидан ҳамда қарз юкидан ва кишиларнинг ғолиб келишидан паноҳ тилайман».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1474/11. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Абу Бакр Сиддиқ р.а. Расулуллоҳга  с.а.в. : «Менга бир дуо ўргатингки, у билан намозимда илтижо қилайин», деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «(Сен): «Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон вала яғфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика, варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айт», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқаси кечира олмайди. Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечиргин. Ва менга раҳм қилгин, албатта Сен кечиргувчи, раҳмли Зотсан».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1475/12. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бу дуо билан илтижо қилардилар: «Аллоҳумма иғфирлий хатий‘атий ва жаҳлий ва исрофий фий амрий вама анта аъламу биҳи минний, Аллоҳумма иғфир лий жиддий ва ҳазлий ва хатоий ва ъамдий ва куллу залика ъиндий, Аллоҳумма иғфирлий ма қоддамту вама аххарту вама асрарту вама аъланту вама анта аъламу биҳи минний, антал муқаддиму ва антал муаххиру ва анта ъала кулли шай‘ин қодир». (Маъноси: «Аллоҳим, хатоларимни, жоҳиллигимни, ишдаги исрофларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Аллоҳим, жиддийлигимни, ҳазилимни, хатоимни, қасдимни ва менинг ҳузуримдаги барчасини кечиргин. Аллоҳим, олдинги қилган гуноҳларимни, кейингиларини, яширин қилганларимни, очиқча қилганларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Сен аввалги-ю охиргисан. Сен ҳар бир нарсага қодирсан».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1476/13. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  дуоларида «Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри ма ъамилту ва мин шарри ма лам аъмал», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан амал қилган ва амал қилмаган нарсаларимнинг ёмонидан паноҳ тилайман».) Имом Муслим ривояти.

 

1477/14. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Қуйидагилар ҳам Расулуллоҳ  с.а.в.  дуоларидан эди: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин заволи ниъматика ва таҳаввули ъофиятика ва фуж‘ати ниқматика ва жамийъи сахатика». (Маъноси: «Аллоҳим, берган неъматинг завол бўлишидан, берган офиятинг ўзгариб кетишдан, тўсатдан келувчи ўчингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман».) Имом Муслим ривояти.

 

1478/15. Зайд ибн Арқамдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал бухли вал ҳарами ва ъазабил қобри, Аллоҳумма ати нафсий тақвоҳа ва заккиҳа анта хайру ман закаҳа анта валиййуҳо ва мавлаҳа, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмин ла янфаҳу ва мин қолбин ла яхшаъу вамин нафсин ла ташбаъу ва мин даъватин ла юстажобу лаҳа», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг номинг ила ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қариликдан, қабр азобидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, нафсимнинг тақвосини бергин, уни поклагин ва Сен покловчиларнинг яхшисисан. Сен дўст ва хожасан. Аллоҳим, Сенинг номинг ила фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман».) Имом Муслим ривояти.

 

1479/16. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту ва илайка ҳокамту фағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрарту вама ъаланту антал муқаддиму ва антал муаххиру ла илаҳа илла анта» (баъзи ривоятда «ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» зиёда қилинган), деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенга бўйсундим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим. Барча ишларимда Сенга қайтдим. Сенинг номинг ила хусуматлашдим. (Яъни, Сенинг номинг ила урушдим). Муҳокама этиш учун Сенинг ҳузурингга қайтаман. Олдинги-ю кейинги ва махфий-у ошкора гуноҳларимни кечиргин. Сен энг аввалги ва энг охиргидирсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ (Аллоҳдан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқ)дир.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1480/17. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  мана бу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатин нари ва ъазобин нар ва мин шаррил ғина вал фақри». (Маъноси: «Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».) Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Бу Абу Довуд лафзидир.

 

1481/18. Зиёд ибн Илоқа амакилари Қутба ибн Моликдан р.а. қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлоқи вал аъмоли вал‘аҳва», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, хулқларнинг, амалларнинг, хоҳиш-истакларнинг бемаънисидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».) Имом Термизий ривояти.

 

1482/19. Шакал ибн Ҳумайддан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Эй Расулуллоҳ, менга дуо ўргатинг», деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «(Сен): «Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий вамин шарри басарий вамин шарри лисоний вамин шарри қолбий вамин шарри маниййи», деб айтгин», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, эшитганимнинг ёмонидан, кўрганимнинг ёмонидан, тилимнинг ёмонидан, қалбимнинг ёмонидан ва манийимнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».) Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1483/20. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма инний аъузу бика минал бараси вал жунуни вал жузоми ва саййи‘ил асқоми», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман».) Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.

 

1484/21. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма инний аъузу бика минал жувъи фаиннаҳу би‘са аз-зажиъ. Ва аъузу бика минал хиёнати фаиннаҳо би‘сатил битонату», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг номинг ила очликдан паноҳ тилайман. Чунки у ёмон ётоқдошдир. Ва хиёнатдан паноҳ тилайман. Чунки у ёмон ички туйғудир».) Абу Довуд ривояти.

 

1485/22. Алидан р.а. ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Алидан р.а. ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ  с.а.в.  ўргатган калималарни ўргатайми? Агар «Аллоҳумма акфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғ миқдорича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. (Маъноси: «Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил».) Имом Термизий ривояти.

 

1486/23. Имрон ибн Ҳасиндан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бу зотнинг оталари Ҳасинга дуо қилиб юришлари учун икки калима ўргатдилар. У «Аллоҳумма алҳимний рушдий ва аъизний мин шарри нафсий» эди. (Маъноси: «Аллоҳим, мени ҳидоятга мувофиқ қилиб, нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ бергин».) Имом Термизий ривояти.

 

1487/24. Аббос ибн Абдулмутталибдан р.а. ривоят қилинади. «Эй Расулуллоҳ, менга бир нарса ўргатингки, мен у билан Аллоҳдан сўрайин», деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳдан офиятни сўранглар», деб айтдилар. Бир неча кундан сўнг бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, менга бир нарса ўргатингки, мен у билан Аллоҳдан сўрайин», десалар, у зот: «Эй Аббос, эй Аллоҳ расулининг амакиси, Аллоҳдан дунё ва охиратда офиятни сўранглар», деб айтдилар.  Имом Термизий ривояти.

 

1488/25. Шаҳр ибн Ҳувшабдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот Умму Саламага р.а.: «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ  с.а.в.  сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кўп қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама р.а.: «Кўп дуолари «Йа муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар. (Маъноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил».) Имом Термизий ривояти.

 

1489/26. Абу Дардодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Довуднинг дуолари «Аллоҳумма инний ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил бариди» эди», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин».) Имом Термизий ривояти.

 

1490/27. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Йа зал жалоли вал икром» дуосини лозим тутинглар ва кўпайтиринглар», деб айтдилар. (Маъноси: «Эй улуғлик ва иззат-ҳурмат эгаси».) Имом Термизий ривояти.

Худди шу маънодаги ҳадис Насаийнинг китобларида Рабийҳа ибн Омирдан р.а. ривоят қилинади. Ҳоким эса бу ҳадиснинг исноди саҳиҳ, деган-лар.

 

1491/28. Абу Умомадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у, биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У «Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун  с.а.в.  ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набиййука Муҳаммадун  с.а.в.  ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир», дедилар». (Маъноси: «Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи Зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир».) Имом Термизий ривояти.

 

1492/29. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. «Аллоҳумма инний ас‘алука мужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика, вассаламата мин кулли исмин вал ғониймата мин кулли биррин вал фавза билжаннати ван нажота минаннар» ҳам Расулуллоҳ  с.а.в.  дуоларидан эди. (Маъноси: «Аллоҳим, раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни ва ҳар бир яхшиликда ғаниматни ҳамда жаннат билан зафар қозонишни ва дўзахдан нажот топишни сўрайман».) Имом Ҳоким ривояти. Бу ҳадис Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио