Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

248-боб. Эрталаб ва кечқурун Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг» (Аъроф сураси, 205-оят);

 

«Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У Зотни) покланг – намоз ўқинг» (Тоҳо сураси, 130-оят);

 

«Туну кун Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У Зотни) покланг» (ўофир сураси, 55-оят);

 

«(У чироқ) бир уйларда (яъни, масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб, (бино) қилинишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. (У масжидларда) эртаю кеч У Зотни поклайдиган кишилар борки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас» (Нур сураси, 36-оят);

 

«Албатта Биз тоғларни кечки пайт ва эрталаб (яъни, мудом) у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйинсундириб қўйдик» (Сод сураси, 18-оят), деб айтган.

 

1450/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  «Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1451/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди», деди. Шунда Набий  с.а.в. : «Кеч кирганида «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», десанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди», дедилар (маъноси: «Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман»). Имом Муслим ривояти.

 

1452/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  тонг отганида: «Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур» («Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз»), дер эдилар. Кеч кирганида эса: «Аллоҳумма бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур» («Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз»), деб айтар эдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

 

1453/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Абу Бакр Сиддиқ р.а.: «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганида айтиб юрай», дедилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «(Сиз) «Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, ашҳаду алла илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳи», деб тонг отганида, кеч кирганида ва тўшагингизга ётганингизда айтиб юринг», дедилар (маъноси: «Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғойибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг Парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман»). Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1454/5. Абдуллоҳ ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кеч кирса: «Амсайна ва амсал мулку лиллаҳ, валҳамду лиллаҳи ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр. Робби ас`алука хойро ма фий ҳазиҳил лайлати ва хойро ма баъдаҳа ва аъузу бика мин шарри ма фий ҳазиҳил лайлати ва шарри ма баъдаҳа, робби аъузу бика минал касали ва су`ул кибар. Аъузу бика мин ъазабин нари ва ъазабин фил қобр», деб айтар эдилар. Агар тонг отса: «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ», деб, қолганини юқоридегидек давом эттирардилар (маъноси: «Биз ҳам, бутун мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргизди. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уникидир. Мақтов ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сендан бу кечанинг яхшиликларини ва ундан кейинги яхшиликларни сўрайман. Бу кечанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги кечанинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сенинг номинг ила дангасаликдан ва ёмон кибрликдан паноҳ тилайман. Яна дўзах ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман». Имом Муслим ривояти.

 

1455/6. Абдуллоҳ ибн Хубайбдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  менга «(Сен) «Қул ҳуваллоҳу аҳад... », «Қул аъузу бироббил фалақ... », «Қул аъузу бироббин нас... » сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1456/7. Усмон ибн Аффондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда «Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар (маъноси: «Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир»). Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио