1445/1. Ҳузайфа ва Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. агар тўшакларига ётсалар: «Бисмикаллоҳумма аҳя ва амувту», яъни «Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан», деб айтардилар. Агар уйғонсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур», яъни «Ўлдиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш, яъни тирилиш Унинг Ўзигадир», деб айтардилар. Имом Бухорий ривояти.
|