Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

237-боб. Қулларга яхшилик қилишнинг фазилати тўғрисида

Аллоҳ таоло:

 

«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!» (Нисо сураси, 36-оят) деб айтган.

 

1359/1. Маърур ибн Сувайддан р.а. ривоят қилинади: «Абу Заррнинг р.а. устларида бир тўнни кўрдим. Хизматкор болалари устида ҳам худди ўшандоқ тўн кўрдим. Ва бунинг сабабини у зотдан сўраганимда, Абу Зарр р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.  замонларида Абу Зарр бир кишини сўкиб онасини айбладилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сенда ҳали ҳам жоҳилият одатлари бор экан. У қуллар сизларнинг биродарларингиз ва хизматкорларингиздир. Аллоҳ уларни сизларнинг қўл остингизда қилган. Кимнинг биродари қўл остида бўлса, ўзи еган нарсадан унга ҳам едирсин. Ва ўзи кийган нарсадан унга ҳам кийдирсин. Тоқати етмайдиган нарсага буюрмасин. Агар буюрадиган бўлса, унга ёрдамлашсин», дегандилар», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1360/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар сизлардан бирортангиз ҳузурига хизматкори овқат олиб келса-ю, ўзи билан ўтқазмайдиган бўлса, бир ёки икки луқма узатсин. Чунки бу хизматкор хожаси учун ишламоқда-ку», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио