Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

236-боб. Қул озод қилишнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Бас, у (мақтанчоқ кимса яхшилик) довонини ошиб ўтмади. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), довон (ошиш) нима эканини сиз қаердан билар эдингиз. (У бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ» (Балад сураси, 11–13-оятлар), деб айтган.

 

1357/1. Абу  Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Ким мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло қулнинг аъзоси баробарида озод қилувчининг аъзоларини дўзахдан халос этади. Ҳаттоки, фаржи (жинсий аъзо) баробарида озод қилувчининг фаржини дўзахдан халос этади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1358/2. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, қайси амал афзал?» деганимда, у зот: «Аллоҳга иймон келтириш ва Аллоҳ йўлидаги жиҳод», дедилар. Мен: «Қайси қулни озод қилиш афзалроқ?» деганимда, у зот: «Эгаси наздида яхши бўлгани ҳамда нархи қиммат бўлганини», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио