Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

238-боб. Аллоҳнинг ва кейин ўз хожасининг ҳаққини адо этадиган қулнинг фазилати ҳақида

1361/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта хизматкор хожаси ишларини чиройли суратда бажариб, Аллоҳга ибодатини ҳам яхши адо этса, унга иккита ажр берилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1362/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Солиҳ хизматкор учун икки ажр бор», дедилар. «Абу Ҳурайранинг жони Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Аллоҳ йўлидаги жиҳод, ҳаж қилиш ва онамга яхшилик қилиш бўлмаганида эди, мен қул бўлиб ўлишни яхши кўрар эдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1363/3. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Раббига чиройли ибодат қилиб, хожасининг ҳаққини адо этишда хайрихоҳ ва итоатда бўлса, унга иккита ажр бордир», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

1364/4. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Уч тоифа кишилар борки, улар учун икки ажр бор: ўзи аҳли китоб бўлиб, набийсига, кейин Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган кишига ва Аллоҳнинг ҳаққи ва хожасининг ҳаққини адо этган қулга ҳамда хизматкор қизни тарбиясига олиб, унга чиройли одоб, яхши таълим бериб, кейин уни озод қилиб турмушга узатган кишига иккита савоб бор», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио