Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

235-боб. Шаҳидлар ва уларга тенглаштирилганлар ҳақида

1352/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Шаҳидлар бештадир: 1. Вабода ўлган. 2. Қорни оғриб ўлган. 3. Чўкиб ўлган. 4. Иморат остида қолиб ўлган. 5. Аллоҳ йўлида вафот этган», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1353/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сиз кимларни шаҳид, деб ҳисоблайсиз?» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, кимки Аллоҳ йўлида ўлдирилса, у шаҳиддир», дейишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ундай бўлса, менинг умматимда шаҳидлар оз экан-да!» дедилар. Саҳобалар: «Унда шаҳидлар ким, Эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким Аллоҳ йўлида ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким Аллоҳ йўлида вафот этса, у шаҳиддир. Ким вабога чалиниб ўлса, у шаҳиддир. Ким қорин оғриғи билан ўлса, у шаҳиддир. Ким чўкиб ўлса, у ҳам шаҳиддир», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1354/3. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким моли остида (яъни, ҳимоя қилаётиб) ўлдирилса, у шаҳиддир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1355/4. Ашараи мубашшарадан бири Абул Аъвар Саид ибн Зайд ибн Нуфайлдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким моли остида (яъни, ҳимоя қилаётиб) ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким қони ҳимоясида ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким дини ҳимоясида ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким аҳли ҳимоясида ўлдирилса, у шаҳиддир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1356/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Айтинг-чи, агар бир киши молимни тортиб олишни хоҳласа, нима қилай?» деганида, у зот: «Молингни бермагин», дедилар. «Агар мен билан уришишни хоҳласа-чи?» деган эди, Расулуллоҳ  с.а.в. : «У билан уришгин», дедилар. У киши: «Агар мени ўлдирса-чи?» деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сен шаҳидсан», дедилар. У киши: «Агар мен уни ўлдирсам-чи?» деган эди, Расулуллоҳ  с.а.в. : «У дўзахдадир», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио