Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳаж китоби. 233, 234 -боблар. Ҳажнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Ва йўлга қодир бўлган инсонлар зиммасида Аллоҳ учун мана шу Уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни, Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан бехожат бўлган Зотдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят), деб айтган.

 

1270/1. Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ислом беш нарса устига қурилган: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» шаҳодатини айтиш, намозни адо қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш ва рўза тутиш», дедилар. Имом Бухорий, Муслим, Аҳмад ва Термизий ривоятлари.

 

1271/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ бизга хутбада: «Эй инсонлар, албатта Аллоҳ таоло сизларга ҳаж қилишни фарз этди. Шундай экан, ҳаж амалини адо қилинглар», деганларида, буни эшитаётганлардан бири: «Ҳар йилими, эй Расулуллоҳ?» деган эди, у зот уч марта сўралганида ҳам сукут қилдилар.  Кейин: «Агар ҳа, деб айтсам, шарт бўлиб қолади. Қодир бўлганингизча адо этаверинг», дедилар. Сўнг яна у зот: «Сукут қилиб сўзламаган нарсани савол бериб сўраманглар. Чунки сизлардан аввалгилар кўп савол бергани ва  Пайғамбарларига ихтилоф қилгани сабабли ҳалок бўлишди. Агар сизларга бирор нарса буюрсам, қодир бўлганингизча амал қилинг. Агар бирор нарсадан қайтарсам, уни тарк қилинглар», деб айтдилар». Имом Муслим ривояти.

 

1272/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳдан  с.а.в.  «Қайси амал афзал?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳ ва расулига иймон келтириш», дедилар. «Кейин қайси?» дейилганида, у зот: «Аллоҳ йўлида жиҳод», дедилар. «Кейин қайси?» дейилганида, у зот: «Ҳажжи мабрур, яъни гуноҳ содир этилмаган ҳаж», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1273/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким ҳаж амалини адо этсаю, унда беҳаё нарсаларни ва гуноҳ ишларни содир қилмаса, худди онасидан янги туғилган боладек (уйига) қайтади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1274/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бир умра иккинчи умрага қадар орсидаги гуноҳлар учун каффоратдир. Мабрур ҳаж, яъни гуноҳ содир этилмаган ҳаж учун жаннатдан бошқа мукофот йўқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1275/6. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Бу онамиз: «Эй Аллоҳнинг расули! Биз жиҳодни амалларнинг энг афзали, деб биламиз, жиҳод қилайликми?» деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Лекин жиҳодларнинг энг афзали гуноҳ содир этилмаган ҳаждир», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

1276/7. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло арафа кунидагичалик бошқа бирор кунда кўп бандаларини дўзахдан озод қилмайди», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1277/8. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Рамазонда адо этилган умра ҳаж баробарида ёки мен билан ҳаж қилган баробарида бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1278/9. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ бандаларига ҳаж қилишни фарз этганида отамнинг ёши улғайиб қолган эди. Уловда мустаҳкам тура олмасди. (У ҳажни адо этмай вафот этди.) Мен отам номидан ҳаж қилсам бўладими?» деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳа, бўлаверади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1279/10. Лақийт ибн Омирдан р.а. ривоят қилинади. Бу Зот Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига бориб: «Отам кексайиб қолдилар. На ҳаж ёки умра қилиш ва на йўл юришга қодир эмаслар», деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Отанг номидан ҳаж ва умра қилавергин», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1280/11. Соиб ибн Язиддан р.а. ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга ҳаж қилдим. Ўшанда етти ёшда эдим». Имом Бухорий ривояти.

 

1281/12. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Равҳо деган жойда отлиқларга йўлиқдилар. Ва: «Сизлар кимсизлар?» дедилар. Улар: «Мусулмонлармиз», дейишди. Улар: «Ўзингиз кимсиз?» дейишди. У зот: «Аллоҳнинг расулиман», дедилар. Бир хотин боласини кўтариб турган эди, Расулуллоҳдан  с.а.в.  «Мана шу бола ҳам ҳаж қилиши мумкинми?» деб сўради. У зот: «Ҳа, ҳажи ҳаж бўлиб, сенга савоб бўлади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1282/13. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бир туя устида ҳаж қилдилар. Юклари ҳам ўша туя устида эди. Имом Бухорий ривояти.

 

1283/14. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Укоз, Мижанна ва Зулмажоз бозорлари жоҳилият давридаги бозорлар эди. Саҳобалар гуноҳга ботсак керак, деб гумон қилиб ҳаж мавсумида савдо қилишдан ўзларини тийишар эди. Кейин Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 198-оятини нозил қилди: «(Ҳаж сафарида тижорат қилиш билан) Парвардигорингиздан фазлу карам исташингизда сизлар учун ҳеч  қандай гуноҳ йўқдир». Имом Бухорий ривояти.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио