Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

230-боб. Ҳар ойда уч кун рўза тутишнинг маҳбублиги тўғрисида

Оқлик кунлари, яъни ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза  афзал. Баъзилар ойнинг ўн икки, ўн уч ва ўн тўртинчи кунлари рўза тутиш афзал, дейишган. Лекин аввалгиси машҳурроқдир.

 

1257/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Дўстим Расулуллоҳ  с.а.в.  менга уч нарса — 1. Ҳар ойда уч кун рўза тутиш; 2. Икки ракаат зуҳо (чошгоҳ) намозини ўқиш; 3. Ухлашдан олдин витр намозини ўқишни васият қилдилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари. 

 

1258/2. Абу Дардодан ривоят қилинди Расулуллоҳ  с.а.в.  менга уч нарсани васият қилдилар. То ҳаёт эканман, уни ҳеч қачон тарк этмайман. Булар: 1. Ҳар ойда уч кун рўза тутиш; 2. Зуҳо (чошгоҳ) намозини ўқиш; 3. Витр ўқимасдан олдин ухламаслик», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1259/3. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳар ойда уч кун рўза тутиш замон (йил) бўйи рўза тутиш билан тенгдир», дедилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

1260/4. Муоза ал-Адавиядан р.а. ривоят қилинади. Бу саҳобия Оишадан р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳар ойда уч кун рўза тутармидилар?» деб сўраганларида, Оиша р.а.: «Ҳа», дедилар. Мен: «Ойнинг қайси кунида тутардилар?» десам, Оиша р.а.: «Ойнинг қайси куни эканлигига аҳамият бермасдан тутаверардилар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1261/5. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар ойда уч кун рўза тутсанг, уни ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари тутгин», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

1262/6. Қатода ибн Милҳондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бизга оқлик кунлари, яъни ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи куни рўза тутишга буюрдилар. Абу Довуд ривоятлари.

(Оқлик аталишига сабаб 13, 14, 15-кунлари ой тўлишиб, оқаради – Тарж.)

 

1263/7. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  хоҳ сафарда, хоҳ муқимликда бўлсинлар, оқлик кунлари, яъни ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари оғизлари очиқ бўлмас эди. Яъни шу кунлари рўзадор бўлардилар. Имом Насаий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио