1254/1. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳдан с.а.в. душанба куни рўза тутиш ҳақида сўралганида у зот: «Бу кунда мен дунёга келдим ва пайғамбар қилиб юборилдим» ёки «бу кунда менга ваҳий қилинди», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.
1255/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Амаллар душанба ва пайшанба куни кўрсатилади. Яъни фаришталар кўрсатишади. Амалларим кўрсатилаётган кунда рўзадор бўлишим мени хурсанд қилади» дедилар. Имом Термизий ривоятлари. Имом Муслим ҳам рўзани зикр қилмасдан ривоят этганлар.
1256/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. душанба ва пайшанба кунлари эҳтимом ила рўза тутардилар. Имом Термизий ривоятлари.