Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

224-боб Рўзага тегишли масалалар ҳақида

1241/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар сизлардан бирингиз унутиб бирор нарсани еб ёки ичиб қўйса, рўзасини давом эттираверсин. Чунки Аллоҳ  у кишини овқатлантириб, ичимлик ила сийлабди», дедилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

1242/2. Лақит ибн Сабрадан р.а. ривоят қилинади. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, таҳорат ҳақида хабар беринг», десам, у зот: «Таҳоратингни мукаммал қил ва бармоқларинг орасини ҳилол қил, яъни бир-бирига кириштириб, сув етказ. Бурунга сув олганда муболаға қилиб, адо эт. Лекин рўзадор бўлсанг, бундай қилмагин», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1243/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  жунуб бўлиб қолиб, ғусл қилишларидан олдин субҳ содиқ кириб қоларди. Кейин ғусл қилиб рўзаларини тутаверардилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

1244/4. Оиша р.а. ва Умму Саламалардан р.а.  ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  жунублик ҳолларида тонг отиб қолар эди. Бу жунублик эҳтилом бўлганларидан эмас, балки аёллари билан шаръий қовушганларидан содир бўлар эди. Кейин у зот рўзаларини давом эттираверардилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

Фойда: Жумҳур салафлар ва кейинги уламолар ижмоъси субҳдан олдинги жанобат хоҳ эҳтилом сабабли, хоҳ аёли билан қовушиш орқали бўлсин, зарари йўқ дейишган. Бунга Аллоҳнинг сўзидаги: «Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди», дегани оят далилдир. Аммо субҳдан кейин аёли билан қовушиш орқали жунуб бўлиш ман этилгандир.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио