Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

225-боб. Муҳаррам, шаъбон ва ҳурматли ойларда рўза тутишнинг фазилати ҳақида

1245/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Рамазондан кейин рўзаларнинг афзали муҳаррам ойидаги (нафл) рўзадир. Фарз намозидан кейинги намозларнинг афзали кечасидаги (таҳажжуд) намозидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1246/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Бу онамиз: «Расулуллоҳ  с.а.в.  шаъбон ойида тутганчалик кўп рўза тутмасдилар. Шаъбон ойининг деярли ҳаммасида рўза тутардилар», деб айтдилар.

 

Бошқа ривоятда: «Шаъбон ойида рўза тутиб, фақат баъзи кунлари оғизлари очиқ бўлар эди», дейилган. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

1247/3. Мужийба ал-Боҳилий оталари ёки амакиларидан қилган ривоятларида бу зот Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб, бироз туриб, қайтиб кетдилар. Бир йил ўтгандан кейин яна келдилар. Аввалги ҳолатлари ва кўринишлари ўзгариб кетган эди. Бу киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени танимаяпсизми?» деганди, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сен кимсан?» дедилар. У киши: «Аввалги йил ҳузурингизга келган Боҳилийман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сен яхши кўринишда эдинг-ку? Сени нима ўзгартириб юборди?» дедилар. У киши: «Ўша сиздан ажраб кетганимдан кейин фақат кечқурун овқатландим. Яъни кундузи рўзадор бўлдим», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Нафсингга азоб берибсан-ку!», деб, яна: «Сабр ойи, яъни Рамазон ойида тўла рўза тутгин. Ва ҳар ойда бир кун рўза тут», дедилар. У киши: «Менга зиёда қилинг. Чунки менинг рўза тутишга қувватим етарли», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Икки кун рўза тут», дедилар. У киши: «Менга яна зиёда қилинг», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Уч кун рўза тутгин», дедилар. У киши: «Яна зиёда қилинг», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳурматли ойларда (яъни ражаб, зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам) уч кундан рўза тут ва тарк қил», деб учта бармоқларини букиб-очдилар. Абу Довуд ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио