1239/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Агар сизлардан бирингиз рўза тутса, фаҳш ҳамда лағв сўзларни сўзламасин. Агар бирор киши сўкса ёки урушса: «Мен рўзадорман», десин» деб айтдилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.
1240/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким рўза тутиб, ёлғон сўз ва амални ташламаса, унинг овқат ва ичимликдан тийилиб юришининг Аллоҳга кераги йўқдир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
|