Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

222-боб. Оғиз очишни кечиктирмасдан вақтида бажаришнинг фазилати ҳамда оғиз очиладиган нарсалар ва оғиз очилгандан кейин айтиладиган зикрлар ҳақида

1231/1. Саҳл ибн Саъддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Одамлар оғиз очишни кечиктирмасдан вақтида бажаришар экан, улар яхшиликдадирлар», дедилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

 

1233/2. Абу Атиййадан р.а. ривоят қилинади. Мен ва Масруқ р.а. Оишанинг р.а. ҳузурларига кирдик.  Масруқ р.а. Оишага р.а.: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  иккита (улуғ) саҳобалари бор. Икковлари ҳам яхшилик қилишда бир-бирларидан кам эмас. Бирлари шомни ва оғиз очишни тезлатади. Иккинчилари шомни ва оғиз очишни кечиктиради. (Яъни буларнинг қайсилари афзал?)» деганларида, Оиша р.а.: «Қайси бирлари шом ва оғиз очишни тезлатса», дедилар. Масруқ р.а.: «Абдуллоҳ ибн Масъуд тезлатадилар», дедилар. Шунда Оиша р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳам Абдуллоҳ ибн Масъуднинг р.а. қилгани каби бажарганлар. Яъни Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  суннатларига амал қилар эканлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1234/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар: Аллоҳ азза ва жалла: «Бандаларимнинг менга маҳбуброғи оғиз очишни тезлатганлари», деб айтди. Имом Термизий ривоятлари. Бу ҳадис ҳасан иснодлидир.

 

1235/4. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар кеч машриқ томондан келиб, кундузи мағриб томондан кетса ва қуёш ботса, батаҳқиқ, рўзадор оғиз очадиган фурсат бўлибди», дедилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

1236/5. Абу Иброҳим Абу Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан р.а. ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга кетаётган эдик. У зот рўзадор эдилар. Қуёш ботаётганда у зот қавмдаги бир кишига: «Эй фалончи, тушгин, бизга талқонни сувга аралаштириб келтиргин», дедилар. У киши: «Эй Аллоҳнинг расули, бироз кеч кирсин», деган эди, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Тушгин, бизга талқонни сувга аралаштириб келтиргин», дедилар. У киши (уловдан) тушиб, улар учун талқонни сувга аралаштириб келди. Расулуллоҳ  с.а.в.  ундан ичиб, кейин қўллари билан машриқ томонга ишора қилиб: «Агар кеч» «мана бу томондан келса, батаҳқиқ рўзадор оғзини очадиган вақт бўлибди», дедилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

1237/6. Салмон ибн Омир аз-Заббийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар сизлардан бирингиз оғиз очадиган бўлсангиз, хурмоларда оғиз очинг. Агар топа олмасангиз, сувда очинг. Чунки сув (маънавий ва ҳиссий) нопокликларни тозаловчидир», дедилар.

 

1238/7. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  намоз ўқишдан олдин ҳўл хурмо билан оғиз очардилар. Агар ҳўл хурмо топа олмасалар, қуруғи билан оғиз очардилар. Агар хурмолардан бирор турини топа олмасалар, бир ёки бир неча қултум сув билан оғиз очардилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Фойда: Ҳўлу қуруқ хурмолар билан оғиз очишнинг бир неча ҳикматлари бор. Улардан бири Расулуллоҳнинг  с.а.в.  суннатларига эргашиш бўлса, яна бири ошқозондан ортиқча нарсаларни чиқариб юборади. Ҳамда хурмода жисм эҳтиёжи бўлган кўпдан-кўп моддалар бор.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио