Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

221-боб. Саҳарлик қилишнинг ҳамда субҳ кириб қолишидан хавф қилмаса уни кечиктиришнинг фазилати ҳақида

1228/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарлик қилишда барака бордир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1229/2. Зайд ибн Собитдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Биз Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга саҳарлик қилдик. Кейин намозга турдик», деганларида, ёнларидагилар томонидан: «Унинг орасидаги муддат қанча эди?» деб савол берилди. Шунда Зайд р.а.: «Эллик оят ўқиш миқдорича фурсат эди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1230/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  икки муаззинлари бор эди. Бири Билол р.а., иккинчиси Ибн Умму Мактум р.а.. Икковлари ҳақида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Билол (тонг отмасидан олдин) кечаси азон айтади. Сизлар у азон айтганида то Ибн Умму Мактум айтгунича бемалол еб-ичаверинглар», дедилар. Ибн Умар р.а.: «Бу икки азон ўртасида бирлари чиқиб, иккинчилари тушгунчалик фурсат ўтар эди», дедилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

1231/4. Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Биз билан аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) нинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Ислом умматининг бошқалардан устун бўлган хусусиятларидан бири ифторлик қилишдир.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио