1227/1. Талҳа ибн Убайдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. агар янги чиққан ойни кўрсалар: «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна бил амни вал иймони вассаломати вал исломи роббий ва роббукаллоҳу, ҳилолу рушдин ва хойрин», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим бу ойни бизларга эмин, омон, имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин. (Эй ҳилол) Менинг Раббим ҳам, сенинг Раббинг ҳам Аллоҳдир. Бу ой ҳидоят ва хайрли ой бўлсин). Имом Термизий ривоятлари.
|