Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

219-боб. Ўн бешинчи шаъбондан кейин Рамазон кирмай туриб рўза тутиш ман этилгани, фақат аввалдан тутиб келаётган бўлса ёки душанба ва пайшанбадаги одатларига тўғри келиб қолса зарари йўқлиги ҳақида

1223/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан ҳеч бир киши шаъбон ойининг охирги бир ёки икки кунида рўза тутиб Рамазон ойига кирмасин. Лекин бир кишининг одатига тўғри келиб қолса рўза тутишининг зарари йўқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1224/2. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Рамазондан олдин рўза тутманглар. Янги ойни кўриб рўза тутинглар. Янги ойни кўриб оғиз очинглар. Агар булут янги ойни кўришга монеълик қилса ўттиз кун мукаммал қилиб рўза тутинглар», деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари.

(Яъни, агар янги ойни кўриш имкони бўлмаса шаъбон ойини ўттиз кун мукаммал қилиб кейин рўза тутилсин. Ҳамда шаввол ойини кўриш имкони бўлмаса ўттиз кун тўла рўза тутиб, кейин оғиз очилсин. – Тарж)

 

1225/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  «Агар шаъбон ойининг ярми қолган бўлса (нафл) рўза тутманглар», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

1226/4. Абу Яқзон Аммор ибн Ёсирдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Ким шак кунида рўза тутса, батаҳқиқ Абулқосимга  с.а.в.  осийлик қилибди», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио