Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

218-боб. Рамазон ойида хайр-саховат ҳамда яхшиликларда бардавом бўлиш, хусусан бундай яхши ишларни охирги ўн кунликда кўпайтиришнинг фазилати ҳақида

1221/1. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  одамларнинг ичида энг сахийси эдилар. Рамазон ойида Жаброил алайҳиссаломга йўлиққан пайтларида янада сахий бўлиб кетардилар. Жаброил алайҳиссалом Рамазоннинг ҳар кечасида бу зот билан кўришиб, Қуръонни дарс қилишар эди. Расулуллоҳ  с.а.в.  Жаброил алайҳиссаломга йўлиққанларида яхшилик қилишда юборилган шамолдан ҳам сахий бўлиб кетардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1222/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса кечани бедорлик ила ўтказар эдилар. Ва аҳлларини ҳам уйғотиб, белларини ибодатга маҳкам боғлар эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио