Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

217-боб. Рўза тутишнинг шартлиги ва рўзанинг фарзлиги ҳамда унга тааллуқли нарсалар ҳақида

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тута олмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади» (Бақара сураси, 183-оят). деб айтган.

Рўза ҳақидаги баъзи ҳадислар юқоридаги бобда ҳам келтирилди.

 

1214/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар: Аллоҳ азза ва жалла: «Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учундир. Лекин рўзаси Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим бераман», деди. Рўза дўзахдан тўсиқдир. Агар сизлардан бирингиз рўза тутса фаҳш ҳамда лағв сўзларни гапирмасин. Агар бирор киши сўкса ёки урушса, «мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидаги ҳидининг ўзгариб қолиши Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандчилик бордир. Бири: оғзини очганида. Икккинчиси: рўзаси билан хурсанд бўлиб Раббисига йўлиққанида». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Бу ҳадис лафзи имом Бухорий ривоятларидандир. Ва яна бошқа ривоятларда: «(Аллоҳ айтади): « Рўзадор таомини, шаробини ва шаҳватини Мен сабабли тарк қилади. Рўзасини Мен учун тутади. Мен Ўзим уни мукофотлайман. Ҳар яхшилиги учун Мен ўн баробар қилиб бераман», дейилган.

 

Имом Муслим ривоятларида қуйидагича келтирилади: «Одам боласининг ҳар бир амалига ўндан бошлаб етти юз баробаргача берилади. Аллоҳ таоло: «(Банда) рўзани Мен учун тутади. Уни ўзим мукофотлайман. Чунки у Мен учун овқати ва шаҳватини тарк қилади», деди. Рўзадор учун икки хурсандчилик бор. Бири: оғзини очганида. Иккинчиси: Роббисига йўлиққан пайтда. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам яхшидир». 

 

1215/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким Аллоҳ йўлида икки уловини инфоқ қилса жаннат эшикларидан чақирилади. Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшидир. Ким намоз аҳлидан бўлса намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса Раййон (чанқоқбосди) эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса садақа эшигидан чақирилади», деганларида, Абу Бакр р.а.: «Ота- онам фидо бўлгур эй Аллоҳнинг Расули! Бу эшикларнинг биридан киришда ноқислик йўқ-ку, лекин бирор киши бу эшикларнинг барчасидан чақириладими?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : « Ҳа, сени ўшалардан бўлишингни умид қиламан», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.  

 

1216/3. Саҳл ибн Саъддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жаннатда бир эшик бор. Уни Раййон дейилади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Улардан бошқалар киришмайди. «Рўзадорлар қаерда?» деб чақирилади. Улар ўринларидан туришади. Булардан бошқа бирор киши кирмайди. Агар рўзадорлар киришса эшик ёпилади. Бошқа бирор киши кира олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1217/4. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қайси бир банда бир кун Аллоҳ йўлида рўза тутса, Аллоҳ ўша рўзаси сабабли у кишининг юзини етмиш йиллик масофага қадар дўзахдан узоқ қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.  

 

1218/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким Рамазон ойида унинг фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1219/6. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар Рамазон ойи келса, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади. Ва шайтонлар кишанланади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1220/10. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Рамазон ойининг чиққанини кўриб рўза тутинглар. Шаввол ойининг чиққанини кўриб, оғиз очинглар. Агар осмон булутли бўлиб ой кўринмаса, шаъбон ойини ўттиз кун мукаммал қилиб тутинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу лафз Бухорийники.

 

Имом Муслимнинг ривоятларида эса: «Осмон булутли бўлиб янги ой кўрилмаса ўттиз кун мукаммал рўза тутинглар», бўлиб келган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио