1143/1. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Агар сизлардан бирингиз масжидга кирадиган бўлса, то икки ракаат намоз ўқимагунча ўтирмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1144/2. Жобирдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига борсам, у зот масжидда эканлар. Менга: «Икки ракаат намоз ўқигин», деб буюрдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Бу ҳадисдан Таҳиятул масжид намозининг аҳамиятли экани тушунилади.
|