1142/1. Зайд ибн Арқамдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот зуҳо намози ўқиётган бир қавмни кўриб: «Булар мана шу ўқиётган фурсатларидан бошқа пайтда ўқишнинг афзаллигини билишмайдими? Албатта Расулуллоҳ с.а.в. : «Аввобийн (Аллоҳга тавба-тазарру қилувчи) ларни зуҳо намози ўқийдиган пайтлари туя боласи иссиқ қаттиқлашганидан туёғини ерга қўя олмайдиган пайтдир», деганлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.
|