Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

206-боб. Зуҳо (чошгоҳ) намозининг фазилати ва унинг оз, кўп, ўртача ададининг баёни ҳамда уни бардавом адо этишга тарғиб

1138/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Дўстим Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳар ойда уч кун рўза тутишни, икки ракаат зуҳо (чошгоҳ) намози ўқишни ва ухлашдан олдин витр намозини ўқишни васият қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ухлашдан олдин витрни ўқиш кечанинг охирида уйғонишига ишонмаган кишилар учун мустаҳабдир. Агар уйғонишига ишонса, кечанинг охирида ўқиш афзалдир.

 

1139/2. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизларнинг ҳар битта аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз (яъни, «Субҳаналлоҳ», дейишингиз) садақа, ҳар бир ҳамдингиз (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) садақа, ҳар бир таҳлилингиз (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) садақа, ҳар бир такбирингиз (яъни, «Аллоҳу акбар», дейишингиз) садақа, яхшиликка буюришингиз – садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракаат зуҳо намози ўқишингиз кифоядир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1140/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  зуҳо (чошгоҳ) намозини тўрт ракаат ўқир эдилар. Ва Аллоҳ хоҳлаганича ундан ҳам зиёда қилаверардилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1141/4. Умму Ҳонеъ Фохитата бинти Абу Толибдан р.а. ривоят қилинади. Бу саҳобия: «Фатҳ куни Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига борсам, ювинаётган эканлар. Қачонки ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракъат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо (чошгоҳ) намози эди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио