Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

205-боб. Витр намозига тарғиб ва унинг таъкидланган суннат эканлиги ҳамда унинг вақтининг баёни ҳақида

(Бизнинг ҳанафия мазҳабимизда витр намози вожиб бўлиб, уч ракаатлидир. Вақти эса хуфтон намозидан кейин то бомдод намозигачадир. Ким витр намозини бомдод намозидан олдин уйғониб ўқиб олишига ишонмаса, хуфтон намозидан кейин ўқиб олади. Аксинча, уйғонишига ишонса, бомдод намози вақти киришидан олдин ўқиб олади. - Тарж)

 

1131/1. Али р.а. айтдилар. Витр бошқа фарз намозлари каби фарз эмас. Лекин Расулуллоҳ  с.а.в.  уни суннат қилганлар. Албатта Аллоҳ тоқдир. Тоқни яхши кўради. Эй Қуръон аҳллари, сизлар ҳам витрни тоқ қилинглар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1132/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кечанинг ҳар бир қисмида, яъни аввалида, ўртасида ва охирида то субҳгача витр намозини ўқирдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1133/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кечасидаги охирги намозингиз витр бўлсин», дедилар. Имом Бухорий Муслим ривоятлари.

 

1134/4. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Тонг отишидан олдин витр намозини ўқинглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1135/5. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кечаси намоз ўқир эдилар. Оиша р.а. у зотнинг олдиларида кўндаланг бўлиб ётар эдилар. Витрнинг ўзи қолганида эса Оишани р.а. уйғотиб, витрни ўқир эдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Витрнинг ўзи қолса: «Эй Оиша, тургин, витрни ўқиб олгин», дер эдилар», деб келган.

 

1136/6. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Субҳ вақти киришидан олдин витр намозини ўқиб олишга шошилинг», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1137/7. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким витр ўқиш учун кечанинг охирида тура олмасам керак, деб қўрқса, кечанинг аввалида ўқисин. Ким кечанинг охирида туришидан умид қилса, витрни ўшанда ўқийверсин. Чунки кечанинг охиридаги намозга фаришталар шоҳид бўлишади. Мана шу вақтдагиси энг афзалидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио