Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

204-боб. Нафл намозларини хоҳ таъкидлангани, хоҳ бошқаси бўлсин, уйда ўқишнинг маҳбублиги

1127/1. Зайд ибн Собитдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй инсонлар, уйларингизда ҳам намоз ўқинглар. Чунки кишининг фарз намозларидан ташқари энг афзал намози уйда ўқиган намозидир. Лекин фарз намозларини масжидда ўқиш афзалдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Нафл намозларини уйда ўқишнинг маҳбублиги аён бўлмоқда. Чунки шундай қилиш риёдан узоқлаштириб, хонадонга барака олиб келишга сабаб бўлади.

 

1128/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Баъзи намозларингизни уйларингизда ҳам ўқиб туринглар. Уйларингизни қабристон қилиб олмангизлар (яъни ҳеч қандай амал қилиш мумкин бўлмаган қабристон каби қилиб олманглар)», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1129/3. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирортангиз масжидда намоз ўқиб бўлса, уйидаги намоздан бўлган насибасини ҳам қолдирсин. Чунки Аллоҳ таоло уйдаги намозидан хонадонидагиларга яхшилик ато қилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

 

1130/4. Умар ибн Атодан р.а. ривоят қилинади. Нофеъ ибн Жубайр р.а. бу зотни Соиб ибн Ухти Намир р.а. ҳузурларига Муовиянинг намозлари ҳақидаги фикрларини сўраб келишга юбордилар. Соиб р.а.: «Ҳақиқатда мен Муовия билан масжиднинг ёнидаги хонада жума намози ўқидим. Имом салом бериб намозни тугатганида, мен жойимда намознинг қолганини ўқидим. Муовия кириб, менга бир одамни юбориб: «Бу қилган ишингни такрорлама. Агар жумани ўқиб бўлсанг, то бирор киши билан гаплашмагунча ёки у ердан чиқиб кетмагунча, намозни ўқимагин. Чунки Расулуллоҳ  с.а.в.  бирор киши билан гаплашилмагунча ёки у ердан чиқиб кетилмагунча намозни бошқа намозга уламасликка буюрдилар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Фарз намозлари билан нафл ва бундан бошқа намозларни орасини, сўзлашиш ёки фарз ўқиган ўрнини ўзгартириш ёки масжиддан уйига чиқиб кетиш билан ажратиш, суннат амалдир. 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио