Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

198-боб. Бомдоднинг икки ракат суннатидан кейин ўнг томонга ёнбошлаш ҳамда хоҳ тунги таҳажжуд намози, хоҳ бош-қа намоз бўлсин, шу нарсани тарғиб этиш маҳбублиги ҳақида

1109/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқиб олсалар, ўнг томонларига ёнбошлаб олардилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1110/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  хуфтон билан бомдоднинг орасида ўн бир ракат намоз ўқир эдилар. Ва ҳар икки ракатида салом бериб, охирида бир ракат Витр ўқирдилар. Агар муаззин келиб, бомдод азонини айтса, тонг киргани аниқ бўлса, икки ракат енгил суннатини ўқиб, то муаззин такбир айтиб бўлгунича ўнг томонларига ёнбошлаб олардилар. Имом Муслим ривоятлари.

(Юқорида айтганимиздек, Витрни бир ракат ўқиш ҳадиси бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда олинмаган. Балки унинг муқобилидаги бошқа бир саҳиҳ ҳадис олинган. – Тарж.)

 

1111/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар сизлардан бирингиз бомдоднинг икки ракат суннатини ўқиб бўлса, ўнг томонига ёнбошлаб олсин», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио