Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

197-боб. Бомдоднинг икки ракат суннатини енгил ўқиш ва унда ўқиладиган нарсалар ҳамда унинг қайси вақтда ўқилиши баёни

1103/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бомдод намозининг азони билан иқомати орасида икки ракат енгил намоз ўқир эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Икковларининг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ  с.а.в.  бомдод намозининг икки ракат суннатини шу қадар енгил ўқирдиларки, ҳаттоки: «У зот Фотиҳа сурасини ўқидилармикан?» деб ўйлаб қолардим», деб келган.

 

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ  с.а.в.  агар азон эшитсалар, бомдод намозининг суннатини ўқиб, уни енгил қилардилар», дейилган.

 

Яна бир бошқа ривоятда: «Агар субҳ кирса» бўлиб келган.

 

1104/2. Ҳафсадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  одатлари агар муаззин бомдод намозига азон айтса ва субҳ ёришса, енгилгина қилиб икки ракат бомдод намозининг суннатини ўқиб олардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Агар субҳ ёришса, енгил қилиб фақатгина бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқиб олардилар», деб келган.

 

1105/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кечасининг (таҳажжуд) намозини икки ракаат-икки ракат қилиб ўқирдилар. Кечанинг охирида эса бир ракат витр ўқирдилар. Бомдоднинг фарзидан олдин икки ракат суннатини ўқирдилар. Буни азон айтилиши билан ўқиб олардилар. Гўёки такбир қулоқларига етиб тургандек эди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

(Яъни аввалги вақти ўтиб кетишидан қўрққан ҳолда намоз такбирини эшитган киши шошгани каби тезлик билан ўқиб олардилар. Бу ҳадисга биноан Имом Шофеъий мазҳабидагилар витрни бир ракат ўқишади. Бизнинг Ҳанафия мазҳабида эса, витрни 1171-рақамли ва бошқа саҳиҳ ҳадисга мувофиқ уч ракат ўқилади. – Тарж).

 

1106/4. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бомдод намозининг суннатини аввалги ракатида Бақара сурасидаги «Қулу аманна биллаҳи ва ма унзила илайна» оятини, иккинчи ракатида «оманна биллаҳи вашҳад бианна муслимун» оятини ўқир эдилар.

 

Бошқа ривоятда эса «Иккинчи ракатида «Оли Имрон» сурасидаги «таъолав ила калиматин саваъин байнана ва байнакум» оятини ўқирдилар» бўлиб келган. Бу икковини Имом Муслим ривоят қилганлар.

 

1107/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бомдод намозининг икки ракат суннати биринчи ракатида «Қул йа аййуҳал кафирун» ва иккинчи ракатида «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураларини ўқир эдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1108/6 . Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  бир ой мобайнида бомдод намозининг икки ракатлик суннати биринчи ракатида «Қул йа аййуҳал кофирун» сурасини ва иккинчи ракатида эса «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқиганларини кўрдим». Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио