Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

199-боб. Пешиннинг суннати ҳақида

1112/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга пешиннинг фарзидан олдин ва кейин икки ракат намоз ўқидим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

(Ҳанафия мазҳабида бунинг муқобилидаги 1114-рақамли саҳиҳ ҳадисга амал қилинади. Яъни фарзидан олдин тўрт ракат, кейин икки ракат суннат ўқилади. -Тарж...)

 

1113/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат ўқишни ҳеч тарк қилмас эдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1114/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат уйимда ўқиб, кейин одамларга тўрт ракат фарзини ўқиб берардилар. Сўнгра яна кириб икки ракат суннат ўқирдилар. Ва шом намозини ҳам одамларга ўқиб бериб, кейин уйимга кириб, икки ракат суннатини ўқирдилар. Ва хуфтон намозини ҳам одамларга ўқиб бериб, икки ракат суннатини ўқирдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1115/4. Умму Ҳабибадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки пешин фарзидан олдин тўрт ракат суннат ва кейин тўрт ракат суннат ўқишда бардавом бўлса, Аллоҳ унинг дўзахда абадий қолишини ҳаром қилади», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

(Ҳанафия мазҳабида бу ҳадиснинг ўрнига бундан олдинги саҳиҳ ҳадис ихтиёр қилинган. – Тарж.)

 

1116/5. Абдуллоҳ ибн Соибдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в.  қуёш заволга келганидан кейин пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат ўқирдилар. Ва яна у зот: «Албатта, бу бир фурсатки, бунда осмон эшиклари очилади. Менинг солиҳ амалларим мана шу пайтда кўтарилишини яхши кўраман», дердилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

1117/6. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат ўқимаган бўлсалар, кейин ўқиб олардилар. Имом Термизий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио