Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

196-боб. Бомдод намозининг икки ракат суннати таъкидланган суннат экани ҳақида

1099/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  пешин фарзидан олдин тўрт ракат ва бомдод фарзидан олдинги икки ракат суннатни ҳеч тарк қилмасдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1100/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бирор ихтиёрий намозга бомдод намозининг икки ракат суннатига эътибор берганчалик аҳамият бермасдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1101/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бомдод намозининг икки ракат суннати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Имом Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида «Бу бомдод намозининг икки ракат суннати дунёдаги ҳамма нарсадан яхшироқдир», дейилган.

 

 

1102/4. Абу Абдуллоҳ Билол ибн Рабоҳдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот бомдод намозини билдириш учун Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келдилар. Ногаҳон Оиша р.а. Билолдан р.а. бир нарса сўраб, машғул қилиб қўйдилар. Ҳаттоки тонг ёришиб кетди. Кейин Билол туриб қайта-қайта чақирдилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  эса чиқавермадилар. Кейин одамларга намоз ўқиб берганларидан сўнг Билол р.а.: «Оиша бир нарса сўраган эди. Ўша нарсага машғул бўлиб кечикиб қолдим. Ҳаттоки тонг ёришиб кетди. Сиз ҳам, эй Расулуллоҳ, кечикиб чиқдингиз. Бунга нима сабаб?» деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мен бомдоднинг икки ракат суннатини ўқиётган эдим», дедилар. Шунда Билол р.а.: «Эй Аллоҳнинг Расули, тонг жуда ёришиб кетган эди-ку?» дегандилар, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар тонг бундан кўпроқ ёришганида ҳам икки ракат суннатни мукаммал, чиройли суратда адо қилар эдим», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио