Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

195-боб. Фарзлар билан бирга ўқиладиган таъкидланган суннатларнинг фазилати ҳамда уларнинг савоб жиҳатидан оз, кўп, ўртачалари баёни

1096/1. Уммул Мўъминин Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфёндан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор мусулмон банда Аллоҳ учун ҳар куни ўн икки ракат фарздан ташқари нафл намоз ўқиса, Аллоҳ таоло у киши учун жаннатда уй қуради ёки у киши учун жаннатда уй қурилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

(Бизнинг Ҳанафия мазҳабимиздаги фарздан олдинги ва кейинги суннат намозларни ўқиш мана шу ҳадисга асосандир. – Тарж).

 

1097/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга пешин намозидан олдин ва кейин жума намозидан кейин, икки ракат, шом намозидан кейин икки ракат ҳамда хуфтон намозидан кейин икки ракат намоз ўқидим» дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

(Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда бомдоднинг фарзидан олдин икки ракъат суннат, пешинни фарзидан олдин тўрт ракъат, кейин икки ракъат суннат, жума намозида эса, фарзидан олдин ҳам кейин ҳам тўрт ракъат суннат, шом намозида эса фарзидан кейин икки ракъат суннат, хуфтонни фарзидан кейин икки ракъат суннат ўқилади. Бу айтилган гапларга, келгусида келадиган саҳиҳ ҳадислардан далиллар бордир. – Тарж).

 

1098/3. Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Икки азон орасида намоз бордир. Икки азон орасида намоз бордир. Икки азон орасида намоз бордир (яъни азон билан иқомат орасида) деб, учинчисидан кейин: «Хоҳлаган киши учун», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио