Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

193-боб. Беш вақт намозни муҳофаза этишга буюриш ҳамда уни қасддан тарк қилганларни қаттиқ ваъийдлар билан қайтариш тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Барча намозларни ва хусусан, ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо этинглар» (Бақара сураси, 238-оят).

 

«Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (яъни улар билан урушишни бас қилингиз)» (Тавба сураси, 5-оят), деб айтган.

 

1073/1. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳдан  с.а.в. : «Қайси амал афзал?» деб сўрасам, у зот: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. «Кейин қайси?» десам, у зот: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Кейин қайси?» десам, у зот: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1074/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ислом беш нарса устига қурилган: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» калимаси; намозни адо этиш; закот бериш; Байтуллоҳни ҳаж қилиш; Рамазон рўзасини тутиш», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1075/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кишилар «Ла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан расулуллоҳ», деб айтмагунларича, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича улар билан уришмоқликка буюрилдим. Агар мана шу айтилган нарсаларни бажаришса, улар ўз жонлари ва молларини мендан сақлашибди. Лекин Ислом ҳақларида (яъни, ҳад ва қасосларда) бундай эмас. Бунинг ҳисоби Аллоҳ таолога ҳаволадир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1076/4. Муоздан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в.  мени Яманга юбораётиб, «Сен аҳли китоб бўлган қавмнинг ҳузурига кетяпсан. Агар борсанг, уларни «Ла илаҳа иллаллоҳ ваанна Муҳаммадан расулуллоҳ» шаҳодатига чақир. Агар бунга итоат қилишса, Аллоҳ уларга ҳар кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиргин. Агар бунга ҳам итоат қилишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиб, камбағалларига бериладиган садақани фарз қилганини билдир. Агар бунга ҳам итоат қилишса, закот олаётганингда уларнинг яхши молларини танлаб олишдан сақлангин. Ҳамда мазлумнинг дуосидан қўрққин. Чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда бўлмайди», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1077/5. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бир киши билан ширк ва куфр орасидаги фарқ намозни тарк қилишдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1078/6. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Биз билан уларнинг (мунофиқларнинг) орасидаги фарқ намоздир. Бас, кимки уни тарк қилса, батаҳқиқ кофир ҳолича қолибди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

1079/7. Буюк тобеъинлардан эканлигига иттифоқ қилинган Шақиқ ибн Абдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  саҳобалари намозни тарк қилишдан бошқа бирор амални тарк қилишни кофирлик деб ҳисоблашмас эди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

1080/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Агар у яроқли бўлса, нажот топиб, муваффақиятга эришибди. Агар яроқсиз бўлса, ҳасрат-надоматда қолибди. Агар бордию фарз амалларидан бирор камчилик бўлса. Аллоҳ таоло: «Бандамнинг нафл амалларига қаранглар-чи?» дейди. Агар нафл амаллар бўлса, фарзнинг камчиликлари тўлдирилади. Кейин бошқа амаллари ҳам мана шу тарзда ижро этилади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио