Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

188-боб. Бомдод ва аср намозларининг фазилати ҳақида

1046/1. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Бу икки намозни фазилатли бўлишига сабаб, чунки бомдод пайтида уйқу ғолиб келади. Аср вақтида эса ишлар кўпайиб, тижоратда кўплаб фойда қўлга киритиш пайида бўлинади.

 

1047/2. Абу Зуҳайр Умора ибн Рувайбадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қайси бир киши қуёш чиқиши ва қуёш ботишидан олдин, яъни бомдод ва аср намозларини ўқиса, дўзахга тушмайди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1048/3. Жундуб ибн Суфёндан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

(Яъни, субҳи намози ва қолганларини ҳам ўқиган киши ёмонлик қилишдан огоҳлантириляпти.)

 

1049/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизларнинг ҳузурингизга кечқурун бир жамоа ва кундузи бир жамоа фаришталар орқама-орқа келиб, бомдод ва аср намозларида жам бўлишади. Кечқурун турган фаришталар Аллоҳ ҳузурига чиқишганда, Аллоҳ ўзи билган ҳолда: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдинглар?», деб сўрайди. Фаришталар: «Уларни тарк қилганимизда ҳам, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», дейишади. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1050/5. Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалийдан р.а. ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида эдик. У зот тўлин ойга қараб: «Сизлар яқин кунларда Раббингизни худди мана шу  ойни равшан кўргандек кўрасизлар. Қодир бўлсангизлар, қуёш чиқиши ва ботишидан олдинги, яъни бомдод ва аср намозларни тарк қилманглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Ўн тўрт кунлик ой», бўлиб келган.

 

1051/6. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки аср намозини тарк қилса, амалларини ҳабата қилибди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио