Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

187-боб. Намозларнинг фазилати тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Албатта, намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсар» (Анкабут сураси, 45-оят), деб айтган.

 

1041/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қарамайсизларми, агар сизлардан бирортангизнинг эшигингиз олдидан анҳор ўтса, шу киши анҳорда ҳар куни беш марта ювинса, у кишида бирор кир қоладими?» дегандилар, саҳобалар: «Йўқ, ҳеч кир қолмайди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Беш вақт намозларингиз ҳам шу анҳор кабидир. Аллоҳ таоло беш вақт намоз ўқувчи кишининг ҳам гуноҳларини ўчиради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1042/2. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Беш вақт намоз худди сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммо-лим бўлиб оқувчи анҳорга ўхшайди. У киши анҳорда ҳар куни беш марта чўмилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1043/3 . Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Бир киши бир хотиндан бўса олди. Кейин Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб хабар берди. Сўнгра Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди: «Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албата яхши амаллар ёмонлик – гуноҳларни кетказур». Бас, ҳалиги киши: «Эй Аллоҳнинг расули, бу мен учун хосми?» деганида, у зот: «Балки бу умматимнинг барчаларига хосдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1044/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Беш вақт намоз вақт орасида ҳамда жумадан жумагача ўз ўрталарида бўлган гуноҳларга каффоратдир. Агар кабира (катта) гуноҳлардан сақланилган бўлса», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1045/5. Усмон ибн Аффондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қайси бир мусулмон фарз намозига ҳозир бўлганида таҳоратини чиройли қилиб, намозидаги хушуъ ва рукуъларини чиройли адо этса ва бу орада катта гуноҳ содир этмаса, аввалги кичик гуноҳларига каффорат бўлади. Бу ваъда (менинг замонимга мос бўлмай, балки) ҳар замонга хосдир», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио