Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

189-боб. Масжидга пиёда боришнинг фазилати ҳақида

1052/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким кундузи ва кечқурун масжидга борса, ҳар бориб-келишига Аллоҳ зиёфат ҳозирлаб қўяди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1053/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким уйида таҳорат олиб, Аллоҳнинг уйларидан бир уйга Унинг фарзларидан бирини бажариш учун борса, қадамининг бири хатоларини ўчирса, иккинчиси даражаларини кўтаради», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1054/3. Убай ибн Каъбдан р.а. ривоят қилинади: «Ансорийлардан бир киши бор эди. Бу кишидан бошқа бирор кишини масжиддан узоқроқ жойда туришини билмайман. У бирор намозни қолдирмас эди. Ўша кишига «Агар бир эшак сотиб олиб, уни қоронғи зулматда ва қаттиқ иссиқ бўлганда миниб келсанг бўлмайдими?» деб айтганимда, у киши: «Манзилим масжид ёнида бўлиши мени хурсанд қилмайди. Мен масжидга боришимдаги ва аҳлимга қайтишимдаги қадамларимга (савоб) ёзилишини хоҳлайман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в.  (буни эшитиб): «Аллоҳ таоло сенга бу нарсаларнинг ҳаммасини жамлаб берди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1055/4. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Масжид ёнида бир ўрин бўшаб қолиб, Бани Салама масжид яқинидаги ўша жойга кўчишни хоҳлашганида, бу хабар Расулуллоҳга  с.а.в.  етиб келди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлар масжид яқинига кўчиб келишни хоҳлаяпсизларми?» деганларида, улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг расули, биз шуни хоҳлаяпмиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ўз жойларингизни (қўлдан бой бермай) сақланг. Қадамларингизга (савоб) ёзилади», деб айтгандилар, улар: «Бу гапдан кейин ана шу ердан кўчиш бизни хурсанд қилмас эди», дейишди. Имом Муслим ривоятлари.

 

1056/5. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кишиларнинг намозда ажр олиш жиҳатидан энг улуғлари узоқдан йўл юриб келувчиларидир. Имом билан ўқиш учун кутиб ўтирган кишининг савоби ўзи ўқиб кейин ухлаган кишиникидан улуғроқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1057/6. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қоронғида масжидга юриб борувчи кишиларга Қиёмат куни мукаммал нур бўлишини башорат қилинглар», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1058/7. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Хатоларни ўчириб, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» деганларида, саҳобалар: «Ҳа», дейишди. Шунда у зот: «Қийинчилик пайтида таҳоратни мукаммал қилиш ва масжидга қадамни (боришни) кўпайтириш ҳамда намоздан кейин намозни кутиш. Мана шу нарсалар Аллоҳ йўлида жиҳод кабидир. Мана шу нарсалар Аллоҳ йўлида жиҳод кабидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1059/8. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли эканига гувоҳлик беринглар. Чунки Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларгина обод қилурлар», деб айтган. Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио