Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

186-боб. Азоннинг фазилати ҳақида

1032/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар одамлар азоннинг ва аввалги сафнинг фазилатини билишганида эди, уни қўлга киритиш учун қуръа ташлашга мажбур бўлиб қолишса, қуръа ташлаб бўлса ҳам у фазилатни қўлга киритишга ҳаракат қилишар эди. Агар жамоатга эрта боришнинг фазилатини билишганда эди, унга ошиқишар эди. Агар хуфтон ва бомдод намозидаги фазилатни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам боришар эди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1033/2. Муовиядан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни муаззинлар энг бўйи узун кишилар бўлишади (яъни даражалари баланд кишилар бўлишади)», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1034/3. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Саъсаъадан р.а. ривоят қилинади. Абу Саид ал-Худрий р.а. Абдуллоҳга: «Сенинг қўйлар ва яйловларни яхши кўришингни биламан. Агар қўйларинг ҳузурида ёки яйловда бўлсанг, намоз учун азон айт. Азон айтаётганда овозингни баланд қил. Чунки муаззиннинг овозини бирор жон ёки инсон ёки бошқа бирор нарса эшитса, Қиёмат куни (унинг мўминлигига) гувоҳлик беришади», дедилар. Абу Саид ушбу ҳадисни Расулуллоҳдан  с.а.в.  эшитганман, дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1035/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар намозга азон айтилса, шайтон орқасини ўгириб, ел чиқариб, азон эшитилмайдиган ергача қочади. Агар азон айтиб бўлинса, яна қайтиб келади. Ва намозга такбир айтилса, яна орқа ўгириб қочади. Такбир айтиб бўлинганидан кейин яна қайтиб келиб, намоз ўқиётган кишининг фикрига ҳар хил бўлмағур фикрларларни олиб келиб, ҳали ҳеч хаёлига келмаган нарсаларни эслатиб, уни эслагин, буни эслагин, деб васваса қилади. Ҳаттоки бу киши қанча намоз ўқиганини билмай қолади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1036/5. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс р.а. ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ  с.а.в. : «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек қайтаринглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар. Муслим ривоятлари.

 

1037/6. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1038/7. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким азон эшитганида, «Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата валфазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деса, унга шафоатим ҳосил бўлади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1039/8. Саъд ибн Абу Ваққосдан р.а. ривоят қилинишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  бундай деганлар: «Ким муаззинни эшитган пайтда: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин  с.а.в.  росулан ва бил-Ислами дийна», деса, унинг гуноҳлари кечирилади».

Бошқа ривоятда:

«Ва ана ашҳаду», деса, дейилган. Имом Муслим ривоятлари.

 

1040/9. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Термизийнинг ривоятларида қуйидаги жумла зиёда қилинган: «Эй Расулуллоҳ, бу иккаласининг орасида нима деймиз?» деб сўрашди. У зот  с.а.в. : «Аллоҳдан дунё ва охиратда офият беришини сўранглар», дедилар».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио