Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

185-боб. Таҳоратнинг фазилати тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, қачон намозга турганингизда юзларингиз ҳамда қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача (ювингиз!)» Агар жунуб бўлсаларингиз, покланингиз – чўмилингиз.! Агар бемор ё мусофир бўлсангизлар ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёки хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқни таяммум қилингиз – яъни юзингиз ва қўлларингизни (покиза тупроқ) билан силангиз. Аллоҳ сизларни бирор танглик-машаққатга соллмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини комил қилиб беришни истайди. Шоядки, шукур қилсаларингиз», деб айтган (Моида сураси, 6-оят).

 

1023/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни умматимнинг таҳоратда ювадиган аъзолари ялтирашидан таниб чақирилади. Кимки ўша ялтироқни узун қилишга қодир бўлса, бажараверсин, яъни таҳорат қилаётганида аъзоларининг кўпроқ қисмига сув етказаверсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1024/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Дўстим Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўмин бандага (жаннатда) кийгизиладиган тақинчоқ таҳоратда сув теккизган еригача етказилади. Яъни қаеригача ювган бўлса, ўша еригача тақинчоқ тақилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1025/3. Усмон ибн Аффондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки таҳорат қилса ва уни чиройли тарзда адо этса, унинг жасадидан хатолари чиқиб кетади. Ҳаттоки тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1026/4. Усмон ибн Аффондан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  мен каби таҳорат қилганларини кўрдим. Сўнгра у зот: «Кимки мана шу тарзда таҳорат қилса, аввалги гуноҳлари кечирилади. Энди ўқиган намози ва масжидга юриб боргандаги савоби эса ёнига қолади», дедилар», деди. Имом Муслим ривоятлари. 

 

1027/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, кўзи билан қилган барча хатолари юзидан сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади. Агар қўлини ювса, қўли орқали қилган барча хатолари қўлидан сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади. Ҳаттоки, гуноҳлардан покиза ҳолда чиқади. Агар икки оёғини ювса, оёғи билан қилган барча хатолари сув билан бирга ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади, ҳаттоки у гуноҳлардан покиза ҳолда чиқади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1028/6. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Бақийъ қабристонига келиб: «Ассалому алайкум дора қавмин муминийн, ваинна иншааллоҳу бикум лоҳиқун» (яъни мўминлар қавми ҳовлисидагилар, сизларга салом бўлсин. Аллоҳ хоҳласа, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз), деб, яна у зот: «Биродарларимни кўргим келаяпти», дедилар. Шунда атрофларидагилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сиз саҳобаларимсиз. Биродарларимиз ҳали дунёга келишмади», дедилар. Атрофларидагилар: «Эй Расулуллоҳ, ҳали дунёга келмаган умматингизни қандоқ қилиб танийсиз?» дейишганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар бир кишининг қора отлар ичида оқ қашқали оти бўлса, ўша отини таний оладими?» дегандилар, улар: «Албатта, танийди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Улар Қиёмат куни таҳоратлари сабаб пайдо бўладиган ялтироқ оқ қашқалари билан келишади. Мен ҳавзу Кавсарда уларга пешвоз чиқиб кутиб оламан», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1029/7. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Хатоларни ўчириб, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» деганларида, саҳобалар: «Ҳа», дейишди. Шунда у зот: «Қийинчилик пайтида таҳоратни мукаммал қилиш ва масжидга қадамни (боришни) кўпайтириш ҳамда намоздан кейин намозни кутиш. Мана шу нарсалар Аллоҳга марғуб нарсалардир Мана шу нарсалар Аллоҳга марғуб нарсалардир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1030/8. Абу Молик ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Поклик иймоннинг ярмидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

Бу ҳадис узун ҳолатида «Сабр» бобида келган. Ҳамда «Умид қилиш» боби охирида Амр ибн Абасадан қилинган ривоятда ҳам келган. Бу улуғ ҳадислардан бўлиб, кўп яхшиликларни ўзида мужассам қилгандир.

 

1031/9. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким таҳорат қилиб бўлиб: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Термизий: «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио