983/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Сафар азобдан бир бўлакдир. Чунки киши овқат, ичимлик ва уйқусидан қолади. Шундоқ экан, сизлардан бирингизнинг сафардаги режалаштирган иши битса, бола-чақаси ҳузурига қайтишга шошилсин», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|