Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

174-боб. Бирор манзилга тушганда айтиладиган зикрлар

981/1. Ҳавла бинти Ҳакимдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бир манзилга тушиб «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, тоинки бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».) Имом Муслим ривоятлари.

 

982/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси «Йа арзу роббий ва роббукиллоҳу, аъузу биллаҳи мин шаррики ва шарри ма фийки, ва шарри ма хулиқо фийки, ва шарри ма йадиббу ъалайки, Аъузу бика мин шарри асадин ва асвада ва минал ҳаййати вал ъақраби ва мин сакинил балади ва мин волидин вама валада», деб айтардилар. (Маъноси: «Эй ер, менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир. Аллоҳнинг номи билан сенинг ёмонлигингдан, сендаги ёмонликдан, сенда халқ қилинган ёмонликдан, сенда судралиб юрадиганларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Ва яна шердан, шахслардан, илондан, чаёндан, ерда яшовчи жинлардан, иблис ҳамда шайтондан паноҳ тилайман».) Абу Довуд ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио