984/1. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Агар сизлардан бирортангиз сафарда узоқ муддат қолиб кетса, ўз аҳли ҳузурига кечқурун кирмасин», дедилар. Бошқа ривоятда Расулуллоҳ с.а.в. кечаси аҳли ҳузурига киришдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
985/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. кечаси ўз аҳллари ҳузурига кирмас эдилар. Балки кундузининг аввалида ёки охирида кирар эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|