Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

170-боб. Сафарга чиқишни ният қилиб, уловга минганда айтиладиган зикрлар

Аллоҳ таоло: «Ўша зот сизлар учун кемалар ва чорва ҳайвонларидан - сизлар минадиган нарсалар (пайдо) қилди. Токи сизлар уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра унга ўрнашиб олгач, Парвардигорингизнинг неъматини эслаб: «Бизларга бу (кема ёки от-уловни) бўйсундириб қўйган зот (яъни Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз бизлар (барчамиз) Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз», дегайсизлар» (Зухруф сураси, 12-14-оятлар), деб айтган.

 

971/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  сафарга чиқадиган бўлиб, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтар, сўнгра «Субҳаналлазий саххара лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун. Аллоҳумма инна насъалука фий сафарина ҳаза ал-бирро ваттақва ва минал ъамали ма тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ъалайна сафарана ҳаза ватви ъанна буъдаҳу, Аллоҳумма антас соҳибу фиссафари валхалийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил манзари ва су‘ ил мунқолаби фил мали вал аҳли вал валади», деб айтардилар. (Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Раббимизга қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони ҳамда Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва молу-мулк, оилага ва фарзандларга етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман».)

Агар сафардан қайтсалар, юқоридаги дуони айтиб, қуйидагиларни қўшимча қилардилар: «Ойибуна, тоибуна, обидуна, лироббина ҳамидуна». (Маъноси: «(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Раббимизга ҳамд айтувчилармиз».) Имом Муслим ривоятлари.

 

972/2. Абдуллоҳ ибн Саржисдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар сафар қилсалар, «Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил мунқолаби вал ҳаври баъдал кавни ва даъватил мазлуми ва су‘ил манзари фил аҳли вал мали», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққати, хафалик етиши, истиқомат ёки зиёдаликдан ноқисликка қайтиш, мазлум дуоси ва молу-мулк, оиладаги ёмон манзарадан паноҳ тилайман».) Имом Муслим, Термизий ва Насаий ривоятлари.

 

973/3. Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади. Али ибн Абу Толиб р.а. отларини мингани келиб, оёқларини уловга қўйганларида «Бисмиллаҳ», дедилар. Қачонки, унинг устига ўрнашганларида «Алҳамду лиллаҳиллазий саххара лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун», деб айтдилар. (Маъноси: «Бизга буларни бўйсундириб қўйган Зотга ҳамд бўлсин. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Барчамиз Парвардигоримизга қайтувчидирмиз».) Сўнгра уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва уч марта «Аллоҳу акбар», сўнгра «Субҳанака инний золамту нафсий фағфирлий иннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта», деб кулиб қўйдилар. «Эй мўминларнинг амири, қайси нарсадан куляпсиз?» дейилганида, у зот айтдилар: «Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳам худди шу амални қилиб кулганларида, «Эй Расулуллоҳ, нима нарсадан кулдингиз?», деганимда, у зот: «Албатта Раббинг бирор банда гуноҳимни кечир, деб айтса, У: «Мендан бошқаси кечира олмаслигини билади», деб ажабланади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио