Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

171-боб. Мусофир тепаликка (довонга) кўтарилганда такбир, паст (водий) га тушганда тасбиҳ айтиши ҳамда такбир айтаётганда муболаға тарзида овозини баландлатишдан қайтариш ҳақида

974/1. Жобирдан р.а. ривоят қилинади: Бу зот: «Агар тепаликка кўтарилсак, такбир айтардик. Агар пастликка тушсак, тасбеҳ айтардик», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

975/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулулоҳ  с.а.в.  ва аскарлари агар тепаликка кўтарилишса, такбир айтишар эди. Агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди. Абу Довуд ривоятлари.

 

976/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар ҳаж ёки умрадан (ровий: «ғазот деб айтганларини биламан холос», дедилар) қайтадиган бўлиб, тепалик ёки саҳро ерига кўтариладиган бўлсалар, уч марта такбир айтиб, сўнгра «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай’ин қодийр. Ойибуна обидуна сажидуна лироббина ҳамидуна, содақоллоҳу ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзоба ваҳдаҳу», деб айтардилар. (Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк У учундир. Ҳамд ҳам У учундир. У ҳар бир нарсага қодирдир. (Бизлар) қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Қулига нусрат бериб, аҳзобларни (гуруҳларни) якка Ўзи енгади.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

977/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят этилади. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилишни хоҳлайман, менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сенга, Аллоҳдан тақво этишингни ва ҳар бир баландликка кўтарилишда такбир айтишингни васият қиламан», дедилар. Ҳалиги киши орқасига қайтиб кетганида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳумма итви лаҳул буъда ва ҳаввин ъалайҳис сафара», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, узоғини яқинлаштиргин ва сафарни унга енгил қилгин».) Имом Термизий ривоятлари.

 

978/5. Абу Мусо ал-Ашъарий р.а. ривоят қилиб айтдилар: «Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга сафарда бўлганимизда, агар бирор водийга кўтарилсак, таҳлил ва такбир айтардик. Шунда овозимизни баланд қилиб кўтарар эдик. Буни эшитган Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй инсонлар, нафсларингизни мулойим тутинглар. Чунки сизлар кар ёки бу ерда йўқ бўлган Зотга дуо қилмаяпсизлар. Зеро У зот сизлар билан биргадир. Албатта У эшитгувчи ва яқинда турувчи Зотдир», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио