Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

169-боб. Дўстларга ёрдам бериш ҳақида

Юқорида келган «Бир банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ ҳам ўша банда ёрдамидадир» ҳадиси ва яна «Ҳар бир яхшилик садақадир» ҳадислари ҳам бу бобимизга тааллуқлидир.

 

968/1. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Биз сафарда эдик. Бир киши ўз уловига миниб келиб, назарини ўнг ва чап томонига ташлай бошлади. Бас, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимнинг ортиқча минадиган нарсаси бўлса, улови йўқларга берсин. Кимнинг ортиқча сафар таоми бўлса, йўқларга берсин», деб ва яна ҳар турли мол-дунёларни зикр қилдилар. Ҳаттоки, биз кимда ортиқча нарса бўлса, ўзиники бўлмай, балки муҳтожларнинг ҳаққи экан-да, деб ўйлаб қолдик. Имом Муслим ривоятлари.

 

969/2. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ғазот қилмоқчи бўлиб: «Эй муҳожир ва ансорийлар жамоаси, ораларингиздаги баъзи тоифадаги биродарларингизнинг на мол-дунёлари ва на қариндош-уруғлари бор. Шундоқ экан, сизлар ўзларингизга икки ёки уч кишини қўшиб олинг», дедилар. Бизлардан бирортамизда ортиқча минадиган нарса йўқ эди. Фақат навбат билан минар эдик. Мен ҳам улардан иккита ёки учтасини қўшиб олдим. Менинг туямни навбат билан минишар эди. Абу Довуд ривоятлари.

 

970/3. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  сафарда юрсалар, орқада қолиб кетардилар. Заифларни олдинда юргизиб ва баъзиларини мингаштириб


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио