Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

168-боб. Сафарда бир ерга тушиш, юриш, ётиш, ухлашнинг одоблари ҳамда сафарда кечаси юриш, ҳайвонларга мулойим бўлиб, уларнинг фойдасига иш юритиш, ҳайвонлар ҳаққини билмаганларга уни ўргатиш

961/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар кўкаламзор, ҳосилдор ерга сафар қилсангиз, туяга ердаги насибасини беринглар. Яъни ўтлатиб ўтинглар. Агар қуруқ, унумсиз ерга сафар қилсангиз, туяни тезлатиб юргизинглар, токи иликлари эримасдан, кўзлаган манзилга етиб олинглар. Агар бирор ерга қўнадиган бўлсангиз, йўл устига қўнишдан четланинг, яъни йўлдан узоқроққа тушинг. Чунки у кечқурун ҳайвонларнинг йўллари ва зарарли ҳашаротларнинг жойларидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Бу ҳадисда Ислом ҳайвонлар ҳуқуқини қай даражада ҳимоя қилганига ишора бордир.

 

962/2. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  одатлари, – агар сафарга чиқиб, кечаси бирор ерга қўнсалар, ўнг томонларига ёнбошлардилар. Агар субҳ олдидан бирор ерга қўнсалар, билакларини тикка қилиб, бошларини кафтларига қўйиб ухлардилар. Имом Муслим ривоятлари.

Уламолар: «Расулуллоҳ  с.а.в.  билакларини тикка қилиб, бошларини кафтларига қўйиб ухлашларидан мақсад, уйқуга шўнғиб, бомдод намози ўтиб кетишидан хавф қилганлари учун», дейишган.

 

963/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сафарга чиқсанглар, кечқурун юринглар. Чунки кечаси масофа тез босиб ўтилади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

964/4. Абу Саълаба ал-Хушнийдан р.а. ривоят қилинади. Одамлар сафар қилиб, бирор манзилга тушишса, дара ва водийлар орасига тарқалиб кетишарди. Буни кўрган Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, дара ва водийлар орасига тарқаб кетишингиз шайтон томонидандир», дедилар. Бундан кейин улар бирор ерга тушадиган бўлишса, бир-бирларига қўшилиб, жипслашиб олишар эди. Абу Довуд ривоятлари.

 

965/5. Саҳл ибн Амр Ансорийдан р.а. ривоят қилинади (бу зот Ибн Ҳанзалийя номи билан машҳур бўлиб, Ризвон байъатида иштирок этган саҳобалардандир). Бир куни Расулуллоҳ  с.а.в.  бир туя олдидан ўтдилар. У туя очликдан қорни ичига тортиб кетган эди. Расулулоҳ  с.а.в. : «Бу тилсиз ҳайвонлар хусусида Аллоҳдан қўрқинглар. Бас, қорнини тўйғазиб мининглар. Ва семиртириб, сўйиб енглар», деб айтдилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

966/6. Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Жаъфардан р.а. ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ  с.а.в.  орқаларига мени мингаштириб, бир сирни айтдилар. Мен ўша сирни инсонлардан бирортасига гапирмайман. Расулулоҳ  с.а.в.  таҳорат ушатадиган бўлсалар, бирор баландлик ёки хурмо дарахтидан бўлган боғ-тўсиқ бўлар эди... Имом Муслим мана шу кўринишдаги қисқа ҳолда ривоят қилганлар.

Аммо имом Барқоний имом Муслимнинг иснодлари ила «Хурмо дарахтидан бўлган боғ-тўсиқ бўлар эди» сўзидан кейин қуйидагиларни зиёда қилдилар:

«Бас, Расулуллоҳ  с.а.в.  ансорийлардан бир кишининг тўсиб қўйган ерига кирдилар. Қарасалар, бир туя турибди. У зот туяга қараган эдилар, туя овоз чиқариб, кўзидан ёш оқизди. Расулуллоҳ  с.а.в.  унинг ўркачи ва қулоғи ортидан силадилар. Ва: «Бу туянинг эгаси ким, бу туя кимга қарашли?» дедилар. Ансорийлардан бир йигит келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга қарашли», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ сени эга қилган бу ҳайвон ҳақида Аллоҳдан қўрқмайсанми? Бу туя оч қолдириб, кўп ишлатишингдан менга шикоят қилди», дедилар. Абу Довуд ҳам Барқоний каби ривоят қилганлар.

 

967/7. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Агар бирор манзилга тушсак, ҳаттоки юкларни улов устидан тушириб, эгарларни ечмагунимизча, намоз ўқимас эдик», дедилар. Абу Довуд имом Муслимнинг шартларига тўғри келадиган иснод ила ривоят қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио