Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

167-боб. Сафарга чиқаётганларнинг ўзларига ҳамроҳ олиб ва бўйсуниладиган бир кишини бошлиқ этиб тайинлашлари маҳбублиги ҳақида

957/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар инсонлар якка юришнинг зарарини мен билганчалик ҳис қилишганида эди, бирор йўловчи кечаси ёлғиз ўзи юрмас эди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

958/2. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бир йўловчи битта шайтон, икки йўловчи икки шайтон, учтаси эса ҳақиқий йўловчидир», дедилар. Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривоятлари.

Бу ҳадисдан сафарда бир ва икки киши бўлса, шайтоннинг ёмонлигидан омон бўлмасликлари мумкинлиги, агар уч ва ундан кўп бўлса, ҳақиқий йўловчи бўлиб, шайтоннинг ёмонлигидан, иншоаллоҳ, омонда бўлишлари тушунилади. Валлоҳи аълам.

 

959/3. Абу Саид р.а. ва Абу Ҳурайралардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар уч нафар киши сафарга чиқса, ичларидан битталарини амир (бошлиқ) этишсин», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

960/4. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳамсафарларнинг яхшиси тўрт ададлигидир. Отлиқларнинг яхшиси тўрт юз ададлигидир. Қўшинларнинг яхшиси тўрт минг ададлигидир. Ўн икки минг қўшин озликдан ҳеч ҳам мағлуб бўлмайди», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио