Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

164-боб. Балоғатга етмаган ёш болалари ўлган кишиларнинг фазилатлари ҳақида

951/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қайси бир мусулмон кишининг балоғат ёшига етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло уларнинг ота-оналарини фазли ва марҳамати билан жаннатга киргизади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

952/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мусулмонлардан қайси бир кишининг учта фарзанди вафот этса, дўзахга тушмайди. Фақат қасамнинг ижро этилиши учунгина тушиб чиқилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Қасамнинг ижро этилишидан мақсад Аллоҳнинг: 

 

«Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушгувчидирсиз» сўзи ирода қилингандир (Марям сураси, 71-оят).

 

953/3. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Бир хотин Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули!, эркаклар айтиб берган ҳадисларингиз орқали (илмда) ўзиб кетишди. Биз аёлларга ҳам бир кунингизни ажратиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан бизга ҳам таълим берсангиз», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Шу, шу кунлари тўпланингиз», деб буюрдилар. Бас, аёллар жамланишди. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳам келиб, Аллоҳ ўргатган нарсалардан аёлларга таълим бердилар. Кейин у зот: «Қайси бир хотин учта боласини (ўзидан олдин қабрга) жўнатса, ўша болалари у аёл учун дўзахдан тўсиқ бўлади», дедилар. Шунда бир хотин: «Иккита бўлса-чи?» деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио